Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи

“Реал” клуби трансфер бозорида фаол иштирок этмоқда.

Marca нашрининг хабар қилишича, мадридликлар клуби ушбу ҳафтада Эден Азар, Лука Йович ва Ферлан Менди трансферларини амалга оширишни режа қилишган. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан янги футболчиларни 8 июлда бошланадиган мавсум олди йиғинларида кўрмоқчи.

Азарга келадиган бўлсак, “Челси” билан музокаралар сўнгги вақтда ҳал қилувчи паллада турибди. Жамоалар 120 млн евролик келишувни амалга ошириршга яқин туришибди. Бельгиялик футболчининг трансфери бугун ёки эртага ҳам эълон қилиб қолиниши ҳам мукмин.

“Реал” шунингдек, Менди трансферини ҳам расмийлаштиришга яқин. Музокараларда “Лион” билан баъзи деталларни келишиб олиш қолган холос.

Йович трансфери ҳам маълум муддат тўхтаб тургач ҳозирга келиб самарали якунланиш арафасида турибди. Сербиялик футболчи учун 65-70 млн евро атрофида сафрланиши кутилмоқда.

Ўқилган: 3365
Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия терма жамоасининг Миллатлар кубоги финал босқичи учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
02:33
Испания чемпионати, 25-тур анонси
14:51
Ўйинлар бекор қилингач, БАА бош мураббийи истеъфога чиқарилди
20:06