Игорь Сергеев Ўзбекистон чемпионатида 100-тўпини киритди

Ҳужумчи ўзининг Ўзбекистон чемпионати юқори лигасида юбилей голини уришга эришди.

АГМК дарвозасини ишғол қилган Игорь ўзининг Суперлигада киритган тўплари сонини 100тага етказди. "Пахтакор"нинг асосий таркибида 2011 йилги мавсумдан ўйнашни бошлаган Сергеевга бунинг учун 176 беллашув зарур бўлди. Жамоамиз сафида 2011 йил 5 март куни "Қизилқум"га қарши ўйинда дебют қилган Игорь илк голини 2013 йил 3 март куни Тошкентда "Навбаҳор"га қарши учрашувда урганди. Шу тариқа ҳужумчи 2020 йилги мавсумда юзлик маррани забт этди. Юбилей 50-голини ҳам у 2016 йил Тошкентда АГМК дарвозасига урганди.

100 голдан 2тасини хет-трик, 23тасини дубл кўринишида урган Сергеев қолган 48 беллашувда биттадан тўп киритган. 100 голни жами 73 учрашувда урган. Энг кўп голни "Сўғдиёна" дарвозасига урган - 12та. "Бухоро"га 9, "Бунёдкор" ва АГМКга 8тадан, "Навбаҳор", "Металлург" ва "Қўқон-1912" дарвозаларига 7тадан тўп киритишни уддалаган.

Сергеев тез орада "Пахтакор"нинг юқори лигалардаги тўпурарига айланиши мумкин. Бу борада рекордчи саналган Геннадий Красницкий ҳисобида 102 гол бор. Яна уч гол урган тақдирда Игорь ушбу рекорд соҳибига айланади.

Ўқилган: 1566
Игорь Сергеев Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қўқон-1912" ўзида "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида енгди
17:08
МОҚ раҳбарияти Туябўғиздаги спорт базасида яратилган шароит билан танишди
00:35
"Пахтакор" фахрийлар жамоаси Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишди!
07:21