Миллий жамоалар маркази лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, айни кунларда футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот марказини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ЎФA конференциялар залида хорижий мутахассислар иштирокида ушбу ўқув-машғулот маркази лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тақдимотда ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар бўлими мутахассислари ва мураббийлари иштирок этиб, лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ушбу марказнинг замон талабларига мос, футболчилар учун ҳар томонлама қулай жиҳозланиши мавзуси муҳокама этилди.

Ўқилган: 1145
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этади
07:46
“Бухоро” - “Андижон” 2:2
17:58
"Пахтакор" - "Бунёдкор": Превью
08:25