Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари ҳам давом этмоқда. Афсуски, бугун ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қола олишмади.
-81 кг вазн тоифасида курашган Камолиддин Расулов ва Гулноза Матниязова (-70 кг) иккинчи, Шарофиддин Болтабоев эса учинчи даврадан мусобақа билан хайрлашди. Бугунги энг яхши натижамиз Ҳикматиллоҳ Тўраевга насиб этди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз еттинчи поғонада турнирни якунлади.
Шу тариқа бор умидимиз эртага кураш олиб борадиган юқори вазн тоифасидаги вакилларимиздан. Эртанги баҳсларда 3 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Таъкидлаш жоиз, мусобақани кузатиб бориш ва ҳамюртларимизга далда бўлиш учун МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам Будапештга етиб борган.
Умидимиз оғир вазнли полвонлардан
Ўқилган: 979