Ханчжоу-2022, Париж-2024: Спорт курашлари бўйича режалар муҳокамаси

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича тақдимотлар давом этади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ташкил қилинаётган мазкур тадбир доирасида бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг ана шундай режаси тингланди.

Тақдимотни ассоциация бош котиби Шуҳрат Мамадалиев олиб борди. Мутахассис ўз нутқида спорт курашлари бўйича дастлаб Токио-2020га тайёргарлик, сўнг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари бўйича истиқболли режалар ҳақида гапирди. Унда эркин кураш, аёллар кураши ва юнон-рум кураши борасида алоҳида тайёргарлик, терма жамоанинг ички захиралари ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.

Тадбир якунида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мутасаддилар тақдимот юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Ўқилган: 983
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Янгиланган WBA рейтинги – Бизникилар қайси поғонда?
17:53
Олимпия машъаласи Токио музейига қўйилди
18:44
Классик курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди
12:31