Олимпия машъаласи Токио музейига қўйилди

1 сентябрда Токио-2020 Олимпия машъаласи Токиодаги Япония олимпия музейига қўйилди. Машъала жорий йилнинг бошида Грециянинг кўҳна майдонида ёқилган эди.

Шундан сўнг у “Токио-2020” Ташкилий қўмитаси томонидан махсус тайёрланган маросим билан олиб келинган ва бу ерда 1 ноябргача сақланади.

Келгуси йилда Олимпия машъаласини 10 000 нафар япониялик бутун мамлакат бўйлаб олиб ўтади.

– 2021 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга интилаётган спортчилар COVID-19 пандемиясидан ташвишланаётганликларини тушуниб турибман, – деди Япония Олимпия қўмитасининг президенти Ямасита Ясухиро. – Олимпия машъаласининг Японияда намойиш этилиши улар учун умидвор рамз бўлишига ишончим комил.

“Токио-2020”нинг келгуси йилга кўчирилиши сабабли Олимпия машъаласи мезбон мамлакатда рекорд муддатда сақланиб туради.

Ўқилган: 653
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт фахрийси Баҳодир Махситов спорт жамоатчилигига мурожаат йўллади
13:39
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб тадбир ўтказилди
10:18
Спортчилар учун мавсумнинг ҳар бир дақиқаси қадрли
14:42