
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоадаги муҳит ва ўзаро келишмовчиликлар борасида тарқалган миш-мишлар ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ўйинчиларни таркибга киритмаганим учун уларга қарши нимадир бор деб ўйлашини, нолишини, хафа бўлишини истамайман.
Ўйинчилар майдонда бўлган дақиқаларида ўша дақиқалар учун кураш олиб бориши керак. "Тоттенхэм" клубида ўйнаётган экансиз, сиз бизнинг кучлироқ бўлишимиз кераклигини тушунишингиз керак. Мукофоти эса янада яхши ва яхши бўлиши керак, ўйинчиларга эса таркибдан доимий жой олиш кафолатланмаган", - дейди Моуриньо.
ОАВ Моуриньонинг "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли билан можарога боргани ҳақида айтилган эди.