"Челси" клуби Лэмпардга вазиятни тўғирлаш учун вақт беради. Унинг ўрнига номзод йўқ

"Челси" клуби яқин вақт ичида жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпардни бўшатиб юборишни режалаштирмаяпти.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби мураббийга вазиятни ўнглашига вақт бермоқчи ва сабр қилишга тайёр.

"Челси" клуби Лэмпарднинг ўтган мавсумдаги хизматларини юқори қадрлайди ва ФИФА нинг трансфери чекловига қарамасдан барқарор ўйин кўрсатган. Шу билан бирга Лэмпард жамоанинг собиқ афсонавий футболчиси саналади.

Англия чемпионатининг 17-турида "Челси" клуби "Ман Сити"га мағлубиятга учради ва мусобақа жадвалида 9-поғонага тушиб кетди. "Челси" АПЛ даги сўнгги 6 та ўйиннинг 4 тасида мағлубиятга учради.

Ўқилган: 1408
Англия чемпионати Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" сафарда "Борнмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:48
"Ман Сити" футболчилари требл қайд этса қанча бонус олишлари маълум қилинди
02:47
"Челси" клуби "Ливерпуль"га қарши ўйинга бир неча футболчиларсиз келмоқда
08:20