“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Кристал Пэлас”га ютқазди

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Кристал Пэлас” учрашуви ўз якунига етди.

Унда меҳмонлар ғалаба қозонишди. 7-дақиқада Таусенд лондонликларнинг илк голини урди. 74-дақиқада Заа иккинчи голни урди.

80-дақиқада Донни ван де Бек ҳисобни қисқартирди. 85-дақиқада Заа якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа “МЮ” мавсумнинг илк ўйинида мағлубиятга учради.

АПЛ, 2-тур

Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 7 Таунсенд, 0:2 – 74, пенальти Заа, 1:2 – 80 ван де Бек, 1:3 – 85 Заа.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Фосу-Менса (Игало, 81), Линделеф, Магуайр, Бруну Фернандеш, Мактомини, Погба (ван де Бек, 67), Джеймс (Гринвуд, 46), Марсьяль, Рэшфорд.

Кристал Пэлас – Гуаита, Сако, Уорд, Митчелл, Шлупп (Эзе, 75), Макартур, Куяте, Таунсенд, Маккарти (Миливоевич, 88), Заа, Айю (Батшуайи, 81).

Огоҳлантиришлар: Уорд (55), Фосу-Менса (58), Магуайр (64).

Ўқилган: 2212
Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Месси 10 йилдан ошдики, Пеле даражасида ўйнамоқда, Марадона ва қолганлар 3-4 йилда тамом бўлишган"
04:18
Куман Гризманн ҳақида: Голлар келади, бунга шубҳам йўқ. У ишлашда давом этиши керак
12:32
Роналдусиз "Ювентус" Туринда "Верона"ни енга олмади
03:03