Куман Гризманн ҳақида: Голлар келади, бунга шубҳам йўқ. У ишлашда давом этиши керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман чемпионлар лигаси доирасида "Ювентус" устидан қозонилган ғалабадан кейин, жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

Гризманнга нима етишмаётгани ҳақида

"Омадсизликка учраётган ҳар қандай ўйинчи учун фақатгина битта қарор бор – ишлашда давом этиш. Голлар келади, бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ".

Марказий ҳимоячилар етишмаслиги ҳақида

"Мавсумнинг бошиданоқ биз марказий ҳимоячилар танловида чекланганимизни билар эдик. Агар улардан биронтаси таркибда бўлмаса, бизда муаммолар бўлади. Де Йонг ушбу жойда Голландия терма жамоасида ўйнаган, у яхши ҳаракат қилган", - дейди Куман.

Гризманн Куман қўл остидаги 6 та ўйинда биронта ҳам голли натижа қайд этгани йўқ.

Ўқилган: 1178
Антуан Гризманн Барселона Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" — УЕФА Суперкубоги соҳиби!
03:10
Марадона ЖЧ-1986 ғолиби бўлган футболкасини хайрияга берди. Тушган пулга 90 кг озиқ-овқат тўпланди
04:29
"Реал" Мадрид – Испания чемпиони!
02:11