Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

ЎзПФЛ ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан меморандум имзолаганидан хабарингиз бор.
 
Бугун — 8 сентябрь куни мазкур икки ташкилотнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда клуб ва  футболчилар ўртасидаги шартномалар, улардаги бандларга тузатишлар киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бунда футболчи ва клуб муносабатларини тартибга солиш, ҳар икки субъектнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини янада конкретлаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва клубдан клубга ўтиши тўғрисида регламент”нинг ўзбек тилидаги нашри масаласида фикр алмашилди. Шартномаларда акс этган бандларнинг мазкур регламент, қўшимчасига “Тартиб-интизом регламенти” орқали тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолат футболчилар ва клублар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади, бир неча йиллардан буён куртак ёзган айрим муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ икки йилдан буён мазкур масала ва ундаги муаммоларни тартибга келтириш юзасидан жиддий иш олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ бир қатор муаммолар ўз ечимини топиб улгурди. Эндиги вазифа эса футболчининг клуб олдидаги, клубнинг эса футболчи олдидаги жавобгарлигини профессионал босқичга олиб чиқишдан иборат бўлади.

Ўқилган: 2050
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ЎФА “D” лицензияси бўйича мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда
17:05
"Пахтакор" Москвада "Спартак" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
11:48
Даврон Файзиев: Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бормоқчимиз
04:18