ЎФА ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлди

“Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари фаолияти, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бормоқда.

Ҳудудларда бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида ЎФА ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Мутахассислар бу сафар Андижон вилоятида бўлиб, болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишди.

Дастлаб ишчи гуруҳ Балиқчи, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманларида бўлди. Шунингдек, Улуғнор, Бўз, Шаҳрихон, Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Андижон, Пахтаобод ҳамда Избоскан туманларига ҳам ташриф буюрилиб, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-фаолияти, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани, ёш футболчиларнинг шуғулланадиган майдонлар ҳолати атрофлича ўрганилди.

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 16 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, қолаверса Вилоят футбол маҳорат мактабида ёш футболчиларга “миллионлар ўйини”дан сабоқ бераётган мураббийлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари ўрганилди, мураббийлар малакасини ошириш бўйича ўтказиладиган ўқув-курсларини кўпроқ ташкил этиш масаласида ҳам фикрлар билдирилди.

Ўқилган: 970
Вилоятларимиз футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миржалол Қосимов: Муҳим баҳс эди
05:34
Рустам Шоабдураҳмонов: Ольга Забелинскаянинг маҳорат сабоқларида мен ҳам қатнашган бўлар эдим
03:18
Шота Арвеладзе: Иккинчи уй ўйинида ҳам ғалаба биз учун жуда муҳим
05:15