"Пахтакор" 14-турда "Навбаҳор"ни енга олмади ва очко йўқотди

Coca Coca Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб "Пахтакор" 12-дақиқада Игор Сергеевнинг голи туфайли олдинга чиқиб олди. Аммо, иккичи бўлимда, аниқроғи 73-дақиқа Азиз Турғунбоев барибир ўз сўзини айтди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа томонлар 1 очкодан бўлишиб олдилар. 

Coca Coca Суперлигаси, 14-тур
"Навбаҳор" - "Пахтакор" - 1:1
Голлар: 
Турғунбоев (73) - Сергеев (12)
"Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 70.Аббос Ғуломов, 72.Павел Голишев, 95.Забиҳилло Ўринбоев.
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев, 15.Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Ўқилган: 2638
Навбаҳор Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лига, “Динамо” ўз майдонида “Турон”ни мағлуб этди
07:35
Иван Бошкович: Ҳимоячим жамоаси ютқазмаслиги учун нима қилиш керак бўлса шуни қилди
08:26
Чиройли номлар ўзбек тилида ҳам топилади, ёхуд нега «АГМК»?
19:38