Иван Бошкович: Ҳимоячим жамоаси ютқазмаслиги учун нима қилиш керак бўлса шуни қилди

Cоcа-Cола Суперлига 23-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (1: 1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович шогирдлари кўрсатмаларни аниқ бажаришганини,  пеналти белгиланган вазиятда шогирди тўғри иш қилганини ва чемпионликка даъвогарлар ҳақида гапирди.

“Рақиб вазиятлар кўп бўлди.  Фойдалана олмади.  Чогирдларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди.  Рақибнинг индивидуал кучли футболчиларини ёпишди.  Эҳтиросларни унутамиз.  “Насаф”га чемпионликни тилайман”,  - деди Бошкович.

“Насаф” яхши даражани ушлаб қолган.  Академия йўлга қўйилган.  Йошлар чиқаяпти.  Менимча,  чемпион бўладиган палла келди”.

“Пеналти белгиланган вазиятга нима дейишим мумкин? У жамоаси ютқазмаслиги учун нима қилиш керак бўлса,  шуни қилди. ”

“Олдимиздаги учрашувларда максимал очко тўплашимиз керак.  Раҳбариятнинг режалари қандай? Асосий жамоада қоламанми ёки академияда,  билмайман”

“Мавсум чемпионлиги учун охиригача кураш кечса керак.  Аввалари,  бир ёки икки жамоа чемпионлик учун курашар эди.  Бу йил жамоаларнинг даражаси тенглашган”

Ўқилган: 650

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Янада фаолроқ ўйнашимиз керак
16:37
Бахтиёр Ашурматов “Бухоро”ни тарк этдими?
08:05
Андрей Канчельскис: Сен урмасанг, сенга уришади
00:22