Видеоселекторда оммавий спорт тадбирларини ўтказишда шаффофликни таъминлашга жиддий эътибор қаратилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида аҳоли ўртасида “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” мусобақалари, қолаверса маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида “Маҳаллада футбол”, “Футболимиз келажаги” ва "Чарм тўп" мусобақаларини ўтказиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Видеоселектор давомида мазкур мусобақаларни белгиланган муддатларда кенг қамровда ва юқори савияда ташкил этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, эндиликда бу каби оммавий спорт тадбирларини аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда кўпроқ ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга эътиборни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Бу каби спорт мусобақаларининг ташкил этилиши чекка ҳудудлардан ҳам иқтидорли спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга йиғилишда спорт мусобақаларини ўтказишда шаффофликни таъминлаш, жамоалар таркибига мусобақа низомига зид ҳолда четдан иштирокчилар жалб этилиши каби салбий иллатларнинг олдини олишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди. Зеро, бу каби оммавий спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - қандайдир йўллар билан ғалаба қозониш эмас, балки аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1066
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио-2020 Паралимпиадасига лицензия қўлга киритган қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди
19:21
Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди
12:33
Япония Олимпиадани ўтказишга қўшимча 2 млрд. доллар ажратади
17:12