Япония Олимпиадани ўтказишга қўшимча 2 млрд. доллар ажратади

Токио Олимпиадаси Ташкилий қўмитаси коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилги кўчирилган Ўйинларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун қўшимча 200 млрд. иена (1,9 млрд. доллар) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қўшимча маблағлар ижарага берувчилар харажатлари, Олимпия ўйинлари учун сотилган чипталарни қайтариб бериш эҳтимоли бўлган пулларни қоплаш ҳамда ёлланма ишчиларга сарфланади.

Шу йил октябрь ойининг бошида Ташкилий қўмита Олимпия ўйинларини ўтказиш харажатларини 30 млрд. иенага (284 млн. доллар) тежашни режалаётганини маълум қилган эди. Буни Олимпиадага ташриф буюрадиган чет эл делегациялари ва Халқаро олимпия қўмитаси расмий шахслари сонини 10-15 фоизга қисқартириш, спорт объектларини ёритишни тежаш ҳисобига амалга ошириш мўлжалланган эди.

Япония ҳозирнинг ўзида Олимпия ўйинлари учун 13 млрд. доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган.

Ўқилган: 522
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Боксчиларимиз навбатдаги йиғинга киришди
08:17
Рио-2016 хотиралари (якун)
17:03
193 спортчи "World Athletics"дан молиявий ёрдам олади
07:06