Артета: Гвардиолага раҳмат дейишим керак, у сабабли мен мураббий бўлдим

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия кубоги финалидаги ғалабадан кейин "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиолага миннатдорчилик билдирди.

"Мен Пепга барча жабҳаларда раҳмат айтишим керак, чунки айнан у туфайли мураббий бўлдим. Бошлаётганимда кимдир менга буларнинг ҳаммасидан ўтишим кераклигини айтганида эди. Кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни қаранг ва биз яратган нарсалар – менга фахр бағишлайди", - дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, Микель футболчилик фаолиятини 2016 йилда якунлаб, Гвардиола билан "Манчестер Сити" клуби мураббийлар штабига қўшилган. Ўтган йилнинг охирида мутахассис "шаҳарликлар"ни тарк этиб, "Арсенал" жамоасини бошқарди.

*****

Ўқилган: 2331
Англия чемпионати Арсенал Манчестер Сити Микель Артета Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Челси” клуби “Лестер”дан устун келди ва Англия Кубоги ярим финалига йўл олди
22:07
Бэйл Гиггзга ёзда "Реал" клубини тарк этмаслигини маълум қилди
19:45
Фигу: Авваллари "Олтин тўп" учун даъвогарлар кўп бўларди. Ҳозир Месси ва Роналдудан ташқари ҳеч ким йўқ
20:21