Бэйл Гиггзга ёзда "Реал" клубини тарк этмаслигини маълум қилди

"Реал" клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггзга Мадрид жамоасини кам ўйин амалиёти ва бу унинг Европа чемпионатида иштирокига ҳалақит беришига қарамай тарк этиш нияти йўқ эканлигини маълум қилган, деб маълумот бермоқда Mirror нашри.

Бэйл ва "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг алоқалари совуқлигича қолмоқда. Уэльслик футболчи жамоанинг сўнгги еттита ўйиннинг биронтасида иштирок этгани йўқ.

Аввалги маълумотларга кўра, "Реал" 17 нафар футболчи, жумладан Бэйл билан хайрлашмоқчи. Бунда Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт ўз мижозининг Мадрид клубини тарк этиш истаги борлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, мухлислар Бэйлни 2019/20 мавсумнинг энг ёмон футболчиси деб тан олишди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Гарет 16 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 921
Гарет Бэйл Испания чемпионати Реал Мадрид Уэльс термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 30-тур. “Манчестер Сити” - “Бёрнли” 5:0. Шарҳ, статистика ва видео
02:11
Лерой Сане трансфери очиқлигича қолмоқда. "Бавария" 40 млн евро беряпти, "Сити" 50 млн сўраяпти
04:25
"Ливерпуль" июнь ойида Дембелени ижарага олиш борасида сўров юборган. Футболчи "Барса"да қолишга қарор қилган
11:00