Спорт мактаблари беморларни қабул қилишга тайёр

Ҳозирги пандемия шароитида Ҳукуматимиз томонидан COVID-19га қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Республика бўйича катта сиғимли спорт залларни коронавирусга чалинган беморларни даволаш масканига айлантириш бўйича барча шаҳар, туманлар спорт таълим муассасалари раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, керакли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Нукус ва Караузак туманлари болалар ва ўсмирлар мактабларининг 12 та спорт залларида 1125 ўринли койкаларни жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, мазкур мажмуаларга 3 август кунидан бошлаб беморларни қабул қилиш режалаштирилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1578
UFF.uz Спорт Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан иккинчи қўшма онлайн машғулотни
14:19
Футбол бўйича ЖЧ олтин медаллари аукционда 155 минг еврога сотилди
14:12
Мустақиллигимизнинг 2011-2020 йиллардаги энг яхши спортчисига овоз беринг
16:48