РПЛ: Шомуродов энг яхши, Ўрунов эса энг яхши ёш футболчи бўлиши мумкин

Россия чемпионатида тўп сураётган икки ҳамюртимиз мавсум якунига кўра энг яхшилардан бири сифатида тан олиниши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов якунига етган РПЛ жорий мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу борада унинг исми ўнталик якуний рўйхатдан жой олган.

Унинг асосий рақобатчилари сифатида Сердар Азмун. Артём Дзюба, Никола Влашич, Александр Миранчук каби футболчилар кўрсатилмоқда.

Маълумот учун Элдор Шомуродов “Ростов” таркибида 28 та ўйинда 11 та гол киритиб, 6 бор шерикларига голли пас берди.

Шунингдек, Россия чемпионатида тўп тепаётган яна бир иқтидорли футболчимиз Остон Ўрунов мавсум якунига кўра “Энг яхши ёш футболчи” бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Уфа” сафида мавсумнинг иккинчи ярмидан ҳаракат қила бошлаган ҳамюртимизга Москванинг “Спартак” ва ЦСКА клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 2351
Легионерларимиз Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал. 9-тур учрашувлари тақвими
06:43
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади
18:24
Ўзбекистон — Қирғизистон: Таркиблар!
15:53