Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Биласиз, жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Яқиндагина мазкур ёш тоифасидаги терма жамоамиз Таиландда ўтказилган “GSB Bangkok Cup” мусобақасида иштирок этди ва 3-ўринни эгаллади.

Октябрь ойи сўнггида терма жамоамиз яна бир халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 20 октябрь – 1 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон ҳамда БААнинг U-19 терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида баҳс юритишади. Учрашув 30 октябрь санасида бўлиб ўтади. 

Ўқилган: 1382
Ўзбекистон U-19 термаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U-21. Бешта жамоада бир хил очко бўлди
03:32
Ўзбекистон кубоги. “Сурхон” чорак финалда!
01:40
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот
07:52