“Арсенал” ҳужумчи Пер-Эмерик Обамеянгни жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Бу ҳақда Англия ОАВ хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, лондонликлар футболчига ҳафтасига 250 минг фунт тўлашга тайёр. Обамеянг бу шартнома борасида ҳали ўз жавобини бергани йўқ.
У ушбу мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда 25 та гол урди. Футболчининг “Арсенал” билан шартномаси 2021 йилгача қадар мўлжалланган.