"Ливерпуль" АПЛнинг 7-турда 7-ғалабасини қўлга киритди

Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган "Шеффилд Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

Баҳснинг биринчи бўлими бироз зерикарли тарзда кечди. Иккала жамоа ҳам бир нечта вазиятларни яратган бўлса-да, улар гол билан якунланмади.

Иккинчи бўлимни "Ливерпуль" клуби бироз фаол бошлади ва бир нечта имкониятларни юзага келтирди. Ниҳоят, 70-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Жоржиньо Вейналдумнинг 18 метрларда берган зарбаси қайтариш вақтида "Шеффилд Юнайтед" дарвозабони хатога йўл қўйди, - 0:1.

Голдан кейин Муҳаммад Салоҳ бирга-бир вазиятга чиқиб борган бўлса-да, Хендерсон қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олмади.

85-дақиқада эса "Шеффилд" ҳужумчиси Кларк ҳам бирга-бир имкониятни йўққа чиқарди. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. 

Шу тариқа, "Ливерпуль" АПЛнинг 7-турида ҳам ғалаба қозонди ва очколари сонини 21тага етказди. 

АПЛ, 7-тур

"Шеффилд Юнайтед" - "Ливерпуль" - 0:1

Гол: 0:1 – 70 Вейналдум.

"Шеффилд Юнайтед" – Хендерсон, Болдок, Башем, Иган, Стивенс, Норвуд (Кларк, 76), Ландстрем, Робинсон (Муссе, 60), Флек, О`Коннелл, Макберни.

"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Матип, Хендерсон (Ориги, 64), Фабиньо, Вейналдум, Мане (Чемберлейн, 90), Салоҳ, Фирмино (Милнер, 87).

Англия чемпионати Ливерпуль Шеффилд Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” Сульшерга ишонишда давом этади
08:42
АПЛ. Март ойининг энг яхши фтуболчиси аниқланди
12:21
"Барселона" ҳужумчиси учун АПЛдан жиддий таклиф тушди
08:19