Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес бош мураббий Зинедин Зиданнинг ишидан мамнун эканлигини маълум қилган.
OK Diario нашрининг хабарига кўра, "Қироллик клуб" хўжайини франциялик мутахассисга бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи. Яъни, Зидан қанча хоҳласа шунча "Реал"ни бошқариши мумкин, ихтиёр унинг ўзига берилади.
Мадрид Зидан сиймосида ўзларининг Алекс Фергюсонни кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, афсонавий шотландиялик мутахассис "МЮ"ни 27 йил бошқарганди. Зидандан ҳам шуни кутишмоқда.
*****
"Реал" Зиданга бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи. Унинг сиймосида "Мадрид Фергюсони"ни кўришмоқда
Ўқилган: 2900