Месси "Бетис"га қарши ўйинда сафга қайтиши мумкин

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионати 2-тур "Бетис" жамоасига қарши ўйинда Лионель Месси илк дақиқаларда сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

As нашрининг маълумотига кўра, 32 ёшли ҳужумчи келаётган ўйинни заҳира ўриндиғида бошлайди.

Аргентиналик футболчи "Атлетика" клубига қарши 1-тур ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди, ушбу ҳафта Месси умумий гуруҳ билан машғулотларга қўшилди. Бироқ 100 % га формасини тиклай олгани йўқ.

Шунга кўра, Месси ўйиннинг қандай кечишидан қатъий назар бахснинг сўнгги ярим соатида майдонга тушади.

"Барселона" - "Бетис" учрашуви 25 август якшанба кунидан душанбага ўтар кеча Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Ўқилган: 1047
Барселона Бетис Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига, 12-тур. "Пахтакор" клуби "Локомотив"га, "Насаф" эса "Бунёдкор"га қарши
17:47
Америка Кубоги. Аргентина учинчи ўрин учун баҳсда Чилидан устун келди
01:59
Томас Тухель: Неймар "МЮ" га қарши аниқ ўйнайди. Мен унга ҳордиқ олиш учун вақт бердим, муаммо йўқ
15:02