Бугун Англия Премьер-лигасининг 35-тур учрашувларига старт берилади. Ҳар доимгидек, футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола қилинади.
Жумладан, чемпион бўлган "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилади. Иккинчи ўринда кетаётган "Манчестер Сити" сафарда "Брайтон" меҳмони бўлади. Ҳамшаҳарлари "Манчестер Юнайтед" эса, "Олд Траффорд" стадионида "Саутгемптон"га мезбонлик қилишади.
"Челси"ни "Шеффилд"га қарши осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Лэмпард шогирдлари совринли ўринлар учун кураш олиб боришяпти.
Бу турда марказий ўйин бор.
Лондон дербиси остида "Тоттенхэм" клуби "Арсенал"ни қабул қилади. Бу жамоаларнинг доимо ўзига яраша ҳисоб-китоблари бўлади. Шундай экан, баҳснинг шиддатли ўтиши кутилмоқда.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
11.07.2020 16:30 Норвич Сити – Вест Хэм
11.07.2020 16:30 Уотфорд – Ньюкасл
11.07.2020 19:00 Ливерпуль – Бёрнли
11.07.2020 21:30 Шеффилд – Челси
12.07.2020 00:00 Брайтон – Манчестер Сити
12.07.2020 16:00 Вулверхэмптон – Эвертон
12.07.2020 18:15 Астон Вилла – Кристал Пэлас
12.07.2020 20:30 Тоттенхэм – Арсенал
12.07.2020 23:00 Борнмут – Лестер
14.07.2020 00:00 Манчестер Юнайтед – Саутгемптон.
*****
Англия чемпионати, 35-тур анонси. Марказий ўйин "Тоттенхэм" – "Арсенал"
Ўқилган: 2027