Ҳоким футболчиларга мотивация берди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида 7 июль куни сафарда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Жамоамиз аъзолари мазкур баҳсга тайёргарлик доирасидаги сўнгги тайёргарликни бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида олиб боришди.  

“Лочинлар” машғулот ўтказишаётган пайтда ўйингоҳга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров ва “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов ташриф буюриб, машғулотни кузатишди ҳамда майдон чимини кўздан кечиришди.

Машғулот якунига етгач, Хайрулло Бозоров жамоа аъзолари билан майдоннинг ўзида кичик йиғилиш ўтказиб, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлиганинг рестартдан кейинги баҳсларини муваффақиятли тарзда ўтказаётганлиги, футболчилар шундай руҳда ўйнашда  давом этишлари лозимлиги, жамоа жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солиши, “Навбаҳор” учун барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, “лочинлар”га “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда ҳам омад ёр бўлиши, Наманганга ғалаба билан қайтишларини тилади.

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар жамоага яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда зафар қучиш, шунингдек, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди.

Биз ҳам “қалдирғочлар” билан бўладиган ўйинда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 2060
Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муҳсин Муҳаммадиев "Андижон"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
13:23
ЎФА Матбуот ва медиа бўлими 2021 йилнинг энг яхши матбуот хизмати деб топилди
13:52
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Биринчи саралаш босқичи учрашувлари расмийлари
01:54