Муҳсин Муҳаммадиев "Андижон"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Кеча Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида «Андижон» клуби «Бухоро»ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ўйиндан кейин эса матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Бухоро" устози Муҳсин Муҳаммадиев ҳам иштирок этди.

- Бугунги мағлубият сабабини қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин ҳақида қанақа фикр билдиришим мумкин? Бизнинг жамоа ҳали ўйинга тайёр эмас. Биринчи давра якунланишини кутамиз. Кейин шунга қараб таркиб ва ўйинимизда ўзгартиришлар киритишга ҳаракат қиламиз. Бундай футбол ўйнамаслик керак. Биз албатта иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрамиз.

- Умуман олганда, «Бухоро»нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Бугунги кундаги бизнинг вазифамиз Суперлигада қолиш. Нимагаки, жамоамизда каттароқ мақсадларни бажариш учун маҳоратли ўйинчилар йўқ.

- Жамоа ўйинини кўрганимизда ички муҳит ҳам яхши эмаслиги кўриниб турибди…

- Мен ҳам тушунмай қоляпман. Жамоада қандай муҳит бор? Бу саволга жавоб бера олмаяпман. «Бухоро»га яқиндагина келдим ва ҳали бу жамоа билан кўп вақт ўтказганаим йўқ. Шу боис менинг ўзимда ҳам бу жамоага нисбатан саволларим кўп", - дея Муҳаммадиев сўзларидан келтирмоқда "Андижон" матбуот хизмати.

Ўқилган: 1950
Бухоро Муҳсин Муҳаммадиев Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Ўйин тенг курашлар остида ўтди
02:38
"Пахтакор" ва "Double Pass" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
17:01
Токио Олимпиадасига тайёргарликни янада кучайтириш юзасидан йиғилиш ўтказилди
00:31