
Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Борнмут" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 5:2 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Майдон эгалари таркибидаг икки голни Гринвуд киритди. Рэшфорд, Марсьяль ва Бруну Фернандешлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Бутун ўйин давомида Сульшер шогирдлари устунликда ҳаракат қилишиди ва уч очкога эга бўлишди.
Англия чемпионати, 33-тур
Манчестер Юнайтед – Борнмут 5:2
Голлар: 0:1 – 15 Станислас, 1:1 – 29 Гринвуд, 2:1 – 35, пенальти Рэшфорд, 3:1 – 45 Марсьяль, 3:2 – 49, пенальти Кинг, 4:2 – 54 Гринвуд, 5:2 – 59 Бруну Фернандеш.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Линделеф (Байи, 46), Уан-Биссака, Шоу, Матич (Фред, 67), Погба, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Мата, 80), Рэшфорд (Игало, 80), Гринвуд (Джеймс, 75).
Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Рико, Смит (Стэйси, 77), Келли, Кук (Уилсон, 66), Брукс (Данджума, 46), Станислас (Гослинг, 66), Лерма, Кинг, Соланке (Биллинг, 66).
Огоҳлантиришлар: Лерма (31).