Месси Неймарга биргаликда "Ман Сити"га ўтишни таклиф қилди

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар биргаликда «Манчестер Сити»га ўтишни таклиф қилган, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Месси Неймар билан алоқага чиқиб «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида маълум қилган ва бразилиялик футболчига у билан «шаҳарлик»лар сафига ўтишни таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» клуби Месси учун таҳминан 200 млн евро таклиф қилишга тайёр ва бу маълум бир маблағ ҳамда ўйинчилардан иборат бўлади. Каталония клуби Месси учун товон пули 700 млн евронинг ҳаммасини талаб қилмайди, бироқ футболчини 223 млн евродан кам бўлмаган пулга сотиш нияти йўқ. Бу билан каталонияликлар футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқчи.

Неймар «Барселона» клубида 2013 йилдан 2017 йилгача тўп сурган.

Ўқилган: 2249
Барселона Лионель Месси Неймар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия кубоги, 3-босқич. "Арсенал" – "Ньюкасл" 2:0 ҳамда "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" 1:0
07:57
Англия кубоги, 4-босқич. "Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" 3:2
07:12
“Интер” ва “ПСЖ” каби жамоалар “Тоттенхем” футболчисига қизиқиш билдирмоқда
14:25