![](/media/article-img/2020/06/26/uff-uz-3153.jpg)
Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" (3:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Сурхон” билан бўладиган ўйинни мураббий сифатида ҳаяжон билан кутаётгандим. Негаки, термизликлар сафида Шавкат Саломов, Александр Касьян, Ҳусниддин Ғофуров, Бубанья каби кўплаб тажрибали ўйинчилар бор эди. Бундай футболчилар ҳар қандай жамоани кучайтиришга қодир, деб ўйлайман.
Лекин бугун шогирдларим ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бундай йигитлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки, ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, ғалаба учун борларини бериб ўйнашди. Футболчилар жисмоний ҳолатлари яхши эканлигини намойиш этишди. Кейинги ўйинлар ҳам бундай темпни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз", - деди Ашурматов.