Баҳром Норсафаров: Бугун биздан омад юз ўгирди

Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров қатнашди.

"Бугун Вьетнамга қарши қийин ўйин ўтказдик. Кўп вазиятларда биздан омад очиқчасига юз ўгирганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Биринчи бўлимда ўйин унча қовушмади. Аммо иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум ташкил қилдик. Ҳакамлик алоҳида мавзу. Бу мавзуда гапиришни истамайман. Бу ўйин энди ортда қолди. Келгуси учрашувларга тайёргарлик кўрамиз".
 
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи саволларга жавоб бериб ўтди.

Май Дак Чунг: "Бугун Ўзбекистон терма жамоаси кучли ўйин намойиш қилди. Биз катта қийинчиликка дуч келдик. Рақибимиз тактик жиҳатдан кучли экан. Кўп вазиятларда омад бизга кулиб боққанини ҳам айтиб ўтиш зарур. Гонконг ва Иордания терма жамоаларининг ўйинларини кўриб чиққанмиз. Улар билан ўйнаганмиз ҳам. Ожиз ва кучли томонларини яхши биламиз.

 Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояландик. Сабаби биз мусобақа мезбонларига қарши ўйнадик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужумларга ўтдик. Барча терма жамоаларни ҳурмат қиламиз. Биз албатта кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳали вазифа бажарилмади".

Аёллар футболи Олимпиада
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Улуғбек Бақоев: Бугун ғалаба қозондик, лекин мен йигитларнинг ўйинидан қониқмадим
23:58
ЎФА техник директори ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди
18:03