Coca Cola Суперлигаси, 6-тур. Марказий ўйин "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

Пайшанба оқшомига учта ўйин белгиланган. Дастлаб турни "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви очиб беради.

Ундан кейин бир вақтнинг ўзида иккита баҳс бошланади. Тошкентда "Бунёдкор" футболчилари "Локомотив"ни қабул қилишса, "Пахтакор" сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади. Пойтахт жамоаларининг натижалари мусобақа жадвалига таъсир қилиши мумкин.

Қолган ўйинлар эрта ва индинга бўлиб ўтади. Улар ҳақида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

Эслатиб ўтамиз, барча учрашувлар жонли равишда эфирга узатилади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

Coca Cola Суперлигаси, 6-тур
25 июнь, пайшанба
18:15 ҚЎҚОН-1912 – СУРХОН  | “Спорт”
20:15 БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ  | “Спорт”
20:15 ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР  | “Маҳалла”

26 июнь, жума
20:00 СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН  | “Маҳалла”
20:00 НАСАФ – БУХОРО  | “Спорт”

27 июнь, шанба
19:00 МЕТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР  | “Спорт”
19:00 АГМК – МАШЪАЛ  | “Маҳалла”.

*****

Фото манбаси: "Бунёдкор" сайти

Ўқилган: 1923
Анонс Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:23
Почеттино Неймар ҳақида: "ПСЖ" клубининг ҳамма ўйинчиси етакчи. Етакчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши
21:39
АПЛ. Янги мавсум тақвими эълон қилинди
13:34