"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Соса Сola Суперлигада 11-тур учрашувлари давом этмоқда. Амалдаги чемпион "Локомотив" Тошкентда "Сурхон" билан куч синашди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлади. 16-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очди. 27-дақиқага келиб Йован Жокич олис масофадан Асилбек Аманов дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда "темирйўлчилар" Арслонмурод Аманов ва Темурхўжа Абдухолиқовлар томонидан киритилган голлардан сўнг ҳисобни 4:0га келтирди. Бунга эса "Сурхон" сафида Аббосбек Махсталиев бир маротаба жавоб қайтарди. 88-дақиқага келиб эса Азизбек Омонов якуний нуқтани қўйди. Шу тариқа "Локомотив" Суперлига дебютанти устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Соса Соlа Суперлига, 11-тур

“Локомотив” – “Сурхон” 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 16 Тўхтахўжаев, 2:0 – 27 Жокич, 3:0 – 67 Аманов, 4:0 – 73 Абдухолиқов, 4:1 – 79 Махсталиев, 5:1 – 88 Омонов 88.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Игорь Йелич, Азизбек Ҳайдаров (Азизбек Амонов, 46), Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов (Диёр Туропов, 72), Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Алижонов, 80).
"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аббосбек Махсталиев, 66), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов (Азамат Алланиязов, 69), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.




Фото: t.me/uzpfl

Ўқилган: 2408
Локомотив Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. "Манчестер Сити" – "Реал" Мадрид 4:0
11:17
Ўзбекистон Лига кубоги финали “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади
14:44
Испан нашрлари “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг “Барселона” футболчиларини баҳолаб чиқишди (фото)
19:10