Европа Чемпионлар лигаси. 1/4 финал жуфтликларига 10 июль куни қуръа ташланади

Шу йилнинг 10 июль куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Чорак финалга йўл олган жамоалар Лиссабон шаҳрида "саккизлар финали" форматида мусобақани тугатиб қўйишади.

Бугун УЕФА ижроқўми бу қарорни тасдиқлайди.

Ҳозирча, бу босқичга тўртта жамоа етиб келган. Улар - "Аталанта", "Атлетико" М, "ПСЖ" ва "РБ Лейпциг".

Бундан ташқари, "Ювентус" – "Лион", "Барселона" – "Наполи", "Манчестер Сити" – "Реал" ва "Бавария" – "Челси" жуфтликларининг ғолиблари ҳам юқоридаги клубларга қўшилишади. Мазкур жуфтликлар 7 ва 8 август кунлари ғолиб номини аниқлашади.

Чорак финал баҳслари 12-15 август, ярим финал 18-19 август ва финал ўйини 23 августга белгиланган.

Ўқилган: 3733
Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” Лондонда “Манчестер Сити” таслим этди ва Англия Кубоги финалига йўл олди
01:55
Англия кубоги, 1/4 финал. "Шеффилд" – "Арсенал" 1:2
19:00
The Best совринига даъвогар футбочлилар рўйхати эълон қилинди
02:42