Англия кубоги, 1/4 финал. "Шеффилд" – "Арсенал" 1:2

Англия кубоги мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган "Шеффилд" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Аввалига 25-дақиқада Пепе пенальтидан ҳисобни очди. Кўпчилик ушбу ҳисобни ўзгармасдан қолишини кутиб турган бир пайтда - Макголдрик 87-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштириб қўйди.

Аммо, заҳирадан майдонга тушган Себальос 90+1 дақиқада ғалаба голини уриб, "Арсенал"ни ярим финалга олиб чиқди.

Англия кубоги, 1/4 финал
Шеффилд Юнайтед – Арсенал 1:2
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Пепе, 1:1 – 87 Макголдрик, 1:2 – 90 Себальос.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Болдок (Фримэн, 62), Робинсон, Иган, Стивенс, Ландстрем (Берге, 35), Норвуд, Флек, Башем (Шарп, 76), Макберни, Макголдрик.
Арсенал – Мартинес, Колашинац, Давид Луиз (Холдинг, 54), Мустафи, Мэйтленд-Найлз, Джака, Уиллок (Себальос, 67), Пепе, Тирни, Ляказетт (Нкетиа, 67), Сака.
Огоҳлантиришлар: Флек (31), Робинсон (75).

*****

Себальоснинг ғалаба голини томоша қилинг!

Ўқилган: 1943
Англия Кубоги Арсенал Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" – "Манчестер Сити" 2:1 ёки "Ливерпуль" - чемпион!
03:33
Германия чемпионати, 27-тур. "Бавария" – "Айнтрахт" Ф 5:2
05:11
Биринчи лига. 4-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
21:45