Германия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Вердер” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида Роберт Левандовски томонидан урилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Бу ғалаба “Бавария”га муддатидан аввал чемпионликни олиб келди. Жамоа кетма-кет 8-марта Германия чемпионига айланди.
Бундеслига 32-тур
Вердер – Бавария 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 43 Левандовски.
Вердер – Павленка, Гебре Селассие, Фридль, Велькович (Писарро, 88), Фогт (Лангкамп, 46), Битенкур (Сарджент, 62), Эггештайн, Рашица (Бартельс, 62), Классен (Фюллькруг, 84), Мойсандер, Осако.
Бавария – Нойер, Боатенг, Павар, Алаба, Киммих, Гнабри (Люка Эрнандес, 82), Дэвис, Горетцка, Коман, Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (19), Эггештайн (56), Лангкамп (88), Киммих (89).
Четлатиш: Дэвис (79).
*****
Эътиборингизга Левандовскининг голни ҳавола қиламиз.
“Бавария” – Германия чемпиони!
Ўқилган: 4002