Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Бавария" - "Боруссия М" учрашуви ўз якунига утди. Унда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Зиркзее "Бавария"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 37-дақиқадаги автоголдан кейин мувозанат тикланди. Ўйин якуни арафасида Леон Горетцка майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа "Бавария" чемпионлик учун яна бир муҳим қадамни ташлади.
Бундеслига, 31-тур
Бавария – Боруссия М 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 26 Зиркзее, 1:1 – 37, автогол Павар, 2:1 – 86 Горетцка.
Бавария – Нойер, Павар, Боатенг, Алаба, Люка Эрнандес (Дэвис, 62), Киммих, Горетцка, Гнабри, Кюизанс (Коман, 62), Перишич (Мартинес, 88), Зиркзее (Вридт, 77).
Боруссия М – Зоммер, Лайнер, Гинтер, Эльведи (Янчке, 46), Бенсебайни, Нойхаус, Крамер, Херрманн (Вендт, 70), Штиндль, Хофманн, Тюрам (Эмболо, 10; Бенеш, 83).
Огоҳлантиршлар: Бенсебайни (45), Лайнер (69).
*****