Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида»ги 645-сонли буйруғига биноан, Қорақалпоғистон Республикасининг «яшил» ҳудудларида спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигида 2020 йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «яшил» ҳудудларда спорт машғулотлари карантин қоидалари асосида давом эттирилмоқда.
Жумладан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб қилиш мақсадида санитария-эпидемиология осойишталик марказлари хулосасига асосан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика ҳамда стол тенниси турлари бўйича тўгаракларда машғулотлар бошлаб юборилди.
Таъкидлаш жоиз спорт муассасасига киришда, тана ҳароратини ўлчовчи пирометр воситаси орқали текширувдан ўтгач, машғулотларда қатнашишга рухсат этилмоқда. Шунингдек, кун давомида спорт зали дезинфекция қилинмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Қорақалпоғистоннинг "яшил" ҳудудларида ҳам спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилмоқда
Ўқилган: 1021