Спорт шифокорлари учун хорижлик экспертлар иштирокида маҳорат дарси ўтказилди

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда спорт тиббиёти мавзусида халқаро анжуман иш бошлаган эди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида Халкаро илмий-амалий анжуман доирасидаги семинар ўтказилди.

Тадбирда спорт тиббиёти амалиёти (шошилинч ҳолатлар) рукни асосида Италия ва Россиядан ташриф буюрган етук мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ташкил қилинди. Унда спорт федерация ва ассоциациялари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлари спорт мактабларидаги шифокорлар, спорт тиббиёти соҳасида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар иштирок этишди.

Маҳорат дарслари доирасида хорижий мутахассислар томонидан мусобақа жараёнида спортчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли йўналишлари, амалга ошириш алгоритми, самарадорлигини баҳолаш масалалари намойиш этилди. Шунингдек, спортчиларга машғулотлар жараёнида гипотермия, гипоксияли машғулотлар комплексни кўллаш каби инновацион ёндашувлар амалиёти хам намойиш этилди.

Ўқилган: 1029
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Севинч Раҳимова: Биз мусобақаларни соғиндик
14:43
Қандай қилиб жисмоний машқлар қилиш кўникмасини ҳосил қилиш ва кучайтириш мумкин?
17:03
Дилшод Казаков: Спортчиларимиз доимо шифокорлар назоратида
12:12