Равшан Эрматов ОФК конференциясида нутқ сўзлайди

Шу кунларда ОФКга аъзо ассоциациялари бош котиблари ҳамда минтақавий ассоциациялар раҳбарлари учун онлайн конференциялар бўлиб ўтмоқда.

4-6 июнь кунлари Жанубий ва Марказий минтақаларда ташкил этилган ушбу конференция 11-12 июнь кунлари Шарқий минтақада ўтказилиши режалаштирилган.

Эътиборли жиҳати, мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов халқаро ҳамкорлик, футбол маъмуриятчилиги ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими бўйича энг яхши амалиётлар тақдимоти билан иштирок этади.

Шу билан бирга, иштирокчиларга қитъа футбол уюшмаси томонидан амалга ошириладиган дастур, лойиҳа ҳамда ташаббуслар бўйича янада тўлиқроқ маълумот берилади.

Икки кунлик конференция давомида бош котиблар замонавий футбол бошқарув тизимидаги сўнгги янгиликлар, тизимдаги янги ўзгаришлар хусусида янада кўпроқ маълумотлар олиш имкониятига эга бўлишади.

Ўқилган: 2139
ОФК фаолиятига доир Равшан Эрматов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Саховатдан сув ичар кўнгил. “Қизилқум” раҳбариятининг ташаббуси
07:00
Баҳодир Аҳмедов: Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон билан ҳам масъулиятли ўйинлар кутмоқда
11:09
"Пахтакор" икки футболчини рўйхатдан ўтказди
03:43