Нўмон Хасанов: Мен истеъфодан қўрқмайман ва бунга тайёрман

Соса Соla Суперлиганинг 3-турида ўрин олган АГМК ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Нўмон Хасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни гувоҳи бўлдилар ҳисоб ҳам йирик. Мен ўйинчи ва мураббий бўлганимда бундай йирик ҳисоб билан мағлуб бўлмаганман. Нима ҳам дердим, гапирадиган ҳеч нарса йўқ. Олмалиқ жамоасини табриклайман, улар ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

"Андижон" билан бўлган ўйин ҳам унча ўхшамади, шунинг учун ёш ўйинчиларга имкон бериб майдонга туширдим. Йигитларнинг бундай ўйинини тушуртира олмайман. Улар билан ҳали гаплашганим йўқ. Қизил карточка олган футболчиларни овутиб ўтирдим. Мени ишим шу.

Мен пенальти белгиланган пайтда футболчиларимизнинг тинчланишини ва яна қизил карточка олмаслигини тушунтирмоқчи бўлдим. Ўзи заҳирадаги ўйинчиларимиз ҳам унчалик кўп эмас. Бошқа қизил олиб бўлмиди демоқчи бўлдим.

Мен истеъфодан қўрқмайман ва бунга тайёрман. Бундай ҳисобда биринчи маротаба ютқазишим. Бошқа мураббий бўлса бемалол олиб келишсин.

Мен авваламбор Қўқон мухлисларидан узур сўраб қоламан. Нафақат мухлислар ва яқинларимиздан кечирим сўраймиз", - дейди Хасанов.

Ўқилган: 2247
АГМК Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз
13:21
Осиё клублар мусобақаларида энг йирик ғалабага 26 йил тўлди
01:31
“Нефтчи” — “Андижон” учрашувини Танташев бошқаради
03:11