ZOOM платформаси орқали саккизинчи конференция

Ҳатто дам олиш кунларидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз! Aнъанавий онлайн учрашувлар давом этмоқда!

Бу ZOOM платформаси орқали саккизинчи конференция бўлиб, у Миллий олимпия қўмитаси ходимларининг учта қизиқарли мавзуси билан ажралиб турди. Севара Деҳқонова ўзининг чинакам Олимпия оиласи ҳақидаги ажойиб воқеа билан ўртоқлашди, шундан сўнг Рустам Тўхтамишев Алматидаги машҳур «Медео» билан боғлиқ таассуроти ҳақида гапириб берди. Якунда Баҳромжон Газиев кўп вақти ва кучини сарфлаган от спортига бўлган ўзгача иштиёқи билан ўртоқлашди.

Aнъанага кўра, йиғилиш қатнашчилари долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Конференция якунида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди ва уларни келгуси ишларига омад тилади.

Биз билан қолинг – сизни янада қизиқарли учрашувлар ва тегишли мавзулар кутмоқда!

Ўқилган: 1025
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан байрам табриги
21:04
Боксчиларимиз Россиядаги халқаро мусобақага жўнаб кетишди
06:39
Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади
14:00