Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Мустақиллик — халқимиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам! Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу сана ҳар бир юртдошимиз учун қадрли. Аммо спортчиларимиз учун бу байрамнинг қадри икки чандон баландроқ. Чунки спортчиларимиз мустақилликка эришишдан олдин жаҳон ареналарига чиқишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келишган. Истиқлол эса уларга кенг имкониятлар эшигини очди ва бунга жавобан спортчиларимиз Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, халқаро олимпиадаларда ватанимиз байроғини баланд кўтариб келишмоқда. Давлатимиз мадҳияси халқаро ареналарда баралла янграмоқда. Бугун ўзбек спортчиларининг, ўзбек спортининг донғи бутун дунёга етгани ҳам мустақиллигимиз берган имконият шарофатидир!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин, юртимиз байроғи эса жаҳон ареналарида мағрур ҳилпираб турсин. Оилангиздан қут-барака, тинчлик-хотиржамлик ҳеч қачон аримасин!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси

Ўқилган: 735
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Токио-2020"нинг спорт иншоотлари
05:04
Рим маликаси – ХОҚ аъзолигига номзод
06:18
Исроил Мадримовни кутиб ол, "Мэдисон сквер гарден"!
11:19