Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) ўзининг Маслаҳат қўмитаси онлайн кенгашини ўтказди ва қитъа мусобақалари бўйича янгиланган ахборотни тақдим этди.
ООК Бош директори Хусайн ал-Мусаллам онлайн кенгаш қатнашчиларига қуйидагиларни маълум қилди:
* 3-Осиё соҳил ўйинлари 2020 йил 28 ноябрдан 6 декабргача Хитойнинг Хайнань провинцияси Санье шаҳрида бўлиб ўтади.
* 3-Осиё ўсмирлар ўйинлари 2021 йил 20-28 ноябрда Хитойдаги Гуандун провинциясининг Шаньтоу шаҳрида ўтказилади.
* 19-Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йил 10-25 сентябрда бўлиб ўтади.
* 4-Осиё ўсмирлар ўйинлари 2025 йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилади. Яқин орада Осиё Олимпия Кенгаши мезбон шаҳар Тошкент билан шартномани имзолашни мўлжалламоқда.
* 20-Осиё ўйинлари 2026 йилда Япониянинг Айти профектураси пойтахти – Нагоя шаҳрида ўтказилади.
* 2030 йилда 21-Осиё ўйинларини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доха ва Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд расмий буюртма беришган.
ООК Осиё мусобақалари бўйича янгиланган ахборотни тақдим этди
Ўқилган: 1692