Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи янги онлайн лойиҳа ишга туширмоқда

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM) карантин кунларида ўз спортчиларини турли интерактив мусобақаларга жалб қилиш мақсадида бир қатор лойиҳаларни ишга туширмоқда. Улардан бири “Лазер-Хоум-Ран” деб номланади.

Коронавирус билан боғлиқ вазият барча спорт мусобақаларининг тақвимини буткул ўзгартириб юборди. Ачинарлиси, бу спортчиларнинг эмин-эркин машғулот қилишига ҳам ҳалал бермоқда. ОАВда бир қатор халқаро ташкилотлар, миллий федерациялар, спорт клублари онлайн машғулотларни ўтказаётгани ҳақида хабарларга кўзимиз тушмоқда.

Замонавий бешкураш бўйича онлайн мусобақа ташкил қилиш осон вазифа эмас. Сўнгги кунларда халқаро ташкилотга лазер-ран усулида мусобақа ўтказиш бўйича турли талаб ва таклифлар келиб тушди. Боиси айнан шундай лазерли ўқ отиш йўналиши бешкураш йўналишлари орасида уй шароитида ўтказиш мумкин бўлган мусобақадир.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – замонавий бешкураш ҳамжамияти учун карантин кунларида оммавий мусобақалар ташкил қилиш орқали улардаги бирдамликни янада мустаҳкамлаш, мотивация ва ижтимоий фаолликларини оширишдир.

Мусобақа ўз номи билан онлайн платформада ўтказилади. Финал беллашувлари эса UIPM TV тармоғида жонли намойиш этилади. Шарт давомида спортчилар 2-4 серия фитнес машғулотларни амалга оширишиб, кейин ўқ отиш машқини бажариши мумкин бўлади. Баҳслар ёш тоифаларига қараб ўтказилади.

Ўқилган: 1829
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди
07:12
Парадзюдочиларимиз Жаҳон кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
12:01
Германияда ўтказилган мусобақада ўзбек чавандози иккинчи натижани қайд этди
10:31