
Мадриднинг "Реал" клуби маъмурияти келаётган ёзги трансфер мавсумида бир қатор юлдузларини сотиб юборишга тайёр.
Бу ҳақида Sport.es нашри хабар тарқатди.
Жумладан, "Қироллик клуб" ярим ҳимоячи Лука Модрични сотувга қўяди. Чунки у ўз амплуасидаги рақобатда Федерико Вальвердега имконни бой беряпти.
Хорватиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди, аммо Мадрид ундан шу йил қутилиб, пул ишлаб олмоқчи.
Бундан ташқари, чап қанот ҳимояда рақобатни Ферлан Мендига топшириб қўйган Марсело ҳам "бозорга" олиб чиқилади. Клуб ундан ҳам фойда кўриб қолмоқчи.