“Ливерпуль” Клоппга янги шартнома ва юқори маош таклиф қилмоқчи

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти Европа Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг бош мураббий Юрген Клопп билан янги шартнома имзоламоқчи.

The Guardian нашри хабар тарқатишича, “қизиллар”нинг америкалик хўжайинлари Юрген Клопп билан шартнома муддатини янада узайтиришмоқчи. Ҳозирда 51 ёшли мураббийнинг битими 2022 йилда якунига етади.

Шунингдек, янги шартномага кўра, Клоппнинг маоши ҳам оширилади. Айни вақтда немис мутахассиси “Ливерпуль”да йилига 7 миллион фунт маош олади.

Маълумот учун, Юрген Клопп 2015 йилдан буён “қизиллар”ни бошқариб келмоқда. “Ювентус” клуби Массимилиано Аллегрини истеъофга чиқарганидан сўнг, Клопп учун бир неча маротаба сўров юборган эди.

Ўқилган: 2731
Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 28-тур. Бугун АПЛ старт олади ва қолдирилган икки ўйин ўтказилади
13:13
Хави: Қатарда яшаш жуда осон. Бу ерда жиноят йўқ, ҳаттоки эшикларнинг калити йўқ
11:14
Буффон яна бир йил "Ювентус"да қолмоқчи
19:56