Соғлом турмуш тарзи тўғри овқатланиш билан чамбарчас боғлиқ!

Соғлом турмуш тарзи тўғри овқатланиш билан чамбарчас боғлиқ! Айни уйда эканлигимизда, кичик ошпазлик тажрибаларини ўтказиш фурсати келди. Шунинг учун сизга оддий, аммо ниҳоятда мазали таом тайёрлашни таклиф қиламиз.
Бугун сиз билан фойдали котлетлар тайёрлаш рецептини баҳам кўрамиз.

Маълумот учун: Товуқ филеси спортчи таомномасидаги энг муҳим овқатлардан биридир. Бу парҳезли ва ёғсиз гўшт таркибида жуда кўп протеин мавжуд, таркибида углевод ва ёғлар деярли йўқ. Айтиш мумкинки, 100 грамм товуқ гўшти таркибида 23,6 грамм протеин, 1,9 грамм ёғ ва 0,4 грамм углевод мавжуд. Бундан ташқари, кўплаб В витаминлари (В2, В6, В12), A, Е, шунингдек, магний, калций ва селен мавжуд.

Нима қилиш керак?

– 700 гр товуқ филеси;
– 200 гр сабзи;
– 2 дона пиёз;
– 2 дона тухум;
– таъмга кўра кўкатлар;
– ўсимлик ёғи.

Қандай тайёрланади?

1. Товуқ филеси майда кубикларга бўлинади ёки катта тишли гўшт қиймалагич орқали майдаланади, тўғралган сабзи, майдаланган пиёз ва маза бериш учун тўғралган кўкатларни қўшамиз.
2. Туз, 2 та тухум ва таъбга кўра зираворлар қўшамиз.
3. Қошиқдан фойдаланиб, котлетлар ҳосил қиламиз ва уни яхшилаб исиган товача устига қўямиз. Қотлетларни икки томонидан 3 дақиқа қовуринг.
4. Ўзингиз ёқтирган гарнирлар ёки сабзавот қўшинг.

Ушбу оддий таомни пиширишга ҳаракат қилиб кўринг, албатта сизга манзур бўлади.
Ёқимли иштаҳа!

Ўқилган: 1577
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ольга Забелинская ЖЧга тайёргарликни БААда олиб боради
02:12
Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпиадага тайёргарлик бўйича янгиланган ҳисобот топширди
13:02
Боксчиларимиз “Бинокор” либосида
18:01