Ольга Забелинская ЖЧга тайёргарликни БААда олиб боради

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 йўлланма эгаси Ольга Забелинская 25 февраль – 1 март кунлари Германияда ўтказиладиган велотрек бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу дунё биринчилиги Токио Олимпиадасига трек йўналишида йўлланма берувчи сўнгги турнирдир. Шундай экан, мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик талаб қилинади.

Вакилимиз жаҳон чемпионатига тайёргарликни БААда олиб борадиган бўлди. Терма жамоамиз мураббийи Рустам Нуртдинов 1-21 февраль кунлари ўтказиладиган мазкур йиғинда Забелинскаяга ҳамроҳлик қилади. Таъкидлаш жоиз, Забелинская ушбу кун оралиғида Дубай шаҳрида ўтказиладиган «Dubay women’s world tour» мусобақасида ҳам ўз омадини синаб кўради.

Ўқилган: 1309
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бокс: ҳозирча вакилларимиздан бири финалда, яна 3 нафар спортчимизда бронза нақд
18:18
Волейболчиларимиз халқаро мусобақанинг ярим финалига йўл олишди
18:48
Янги йилни янги лицензия билан қарши оламиз
11:47